Футбол бўйича Италия кубогининг 1/8 финалидан жой олган учта беллашувга якун ясалди. Унга кўра, Непаолнинг «Наполи», Туриннинг «Ювентус» ва Флоренциянинг «Фиорентина» клублари чорак финал масаласини ижобий ҳал қилишга муваффақ бўлди.
«Наполи» ўз майдонида Б серия вакили ҳисобланган «Специя» клубини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди. «Ювентус» ҳам 3 та гол уришга муваффақ бўлди, бироқ ўз дарвозасидан 2 та гол ҳам ўтказиб юборди.
Учта беллашув орасидан ғолибини аниқлаш энг қийини «Фиорентина» — «Кьево» бўлди. 92-дақиқага келиб учрашувни бошқариб борган ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти қўйиб берди. Уни аниқ амалга оширган Бернардески флоренциялик футболчиларни чорак финал сари етаклади.
1/8 финалдан жой олган қолган беш учрашув турли саналарда ўтказилади. Қуйида уларнинг анонси билан танишиш мумкин.
Италия кубоги 1/8 финал 10 январь, сешанба
«Наполи» — «Специя» 3:1
Голлар: Пётр Зелински, 3 (1:0). Пикколо, 35 (1:1). Эммануэле Жаккерини, 55 (2:1). Маноло Габбьядини, 57 (3:1).11 январь, чоршанба
«Ювентус» — «Аталанта» 3:2
Голлар: Пауло Дибала, 22 (1:0). Марио Манжукич, 34 (2:0). Абдулай Конко, 72 (2:1). Миралем Пянич, 75-пен (3:1). Латте Лаф, 81 (3:2).«Фиорентина» — «Кьево» 1:0
Гол: Федерико Бернардески, 90+3-пен (1:0).12 январь, пайшанба«Милан» — «Торино»
17 январь, сешанба«Интер» — «Болонья»
18 январь, чоршанба«Лацио» — «Женоа»«Сассуоло» — «Чезена»
19 январь, пайшанба«Рома» — «Сампдория»
Изоҳ (0)