Москвада Россия гвардияси ходимлари икки ҳафта давомида бандиликда сақланган эркакни озод қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, икки жиноятчи 39 ёшли москвалик эркакка иш бериш баҳонасида уни бир хонадонга қамаб қўйган. Унга иш таклиф қилиш ўрнига жиноятчилар эркакни дўппослади ва ҳужжатларини олиб қўйди.
Телефони ҳам тортиб олингани учун номи келтирилмаётган жабрдийда деразадан хат ташлаб юборди. Уни топиб олган ўткинчилар полицияга хабар берди.
Эркак озод этилди. Уни тутиб турган 44 ва 37 ёшли жиноятчиларга қарши жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)