Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Германиянинг «Мобиле.де» сайтида бир вақтлар «Барселона» футбол клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига тегишли бўлган, 2012 йилги намунадаги Maserati GranTurismo MC Stradale спорткари сотувга қўйилгани ҳақида эълон пайдо бўлди. «Motor» хабарига кўра, автомобиль 119,9 минг еврога сотилмоқда.

Фото: «Motor.ru»

Фото: «Motor.ru»

«Quto.ru»нинг аниқлик киритишича, автомобиль 46 минг километр йўл босган. Машинани Германиянинг Эшборн шаҳрида жойлашган Tano Neumann Auto Performance автосалонидан олиб кетиш мумкин. Сотувчи мазкур Maserati’дан айнан Месси фойдаланганини тасдиқловчи барча ҳужжатларни тақдим этишга тайёр.

Фото: «Motor.ru»

Фото: «Motor.ru»

Автомобильнинг оригинал ранги оқ бўлиб, ҳозир қизил контраст элементлар билан безатилган жилосиз қора плёнка билан қопланган. Спорткарда унга Месси томонидан ўрнатилган Испания давлат рақам белгилари ҳам сақланиб қолган.

Фото: «Motor.ru»

Фото: «Motor.ru»

Купе 450 от кучига, ҳажми 4,7 литрга тенг бўлган саккиз цилиндрли двигатель ва роботлаштирилган олти босқичли MC Race Shift тезлик узатиш қутиси билан таъминланган. Спорткар 4,5 сонияда соатига 100 километрлик тезликка эришади ва соатига 303 километргача тезликда ҳаракатлана олади. Модификация қилинган MC Stradale базавий моделдан моторининг нисбатан кучли экани ва вазнининг 110 килограммга енгиллиги билан фарқланади.

Фото: «Motor.ru»

Фото: «Motor.ru»

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар