2016 йили Россиянинг энг чиройли қишлоғи деб топилган Кинерма (Карелия республикаси) аҳолиси кўп миқдорда турист қабул қила олмаслигидан нолимоқда. Бу ҳақда Карелия маданият вазири Алексей Лесонен журналистлар билан мулоқот чоғида маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«2016 йилда Россиянинг энг чиройли қишлоғи деб топилган Кинерма халқи баъзан йўл белгисини яширишни сўрамоқда, негаки қишлоққа келаётган туристларнинг кўплиги унинг рекреацион имкониятларидан кўпроқдир. Бу яхши маънодаги муаммо бўлди. Лекин туристларнинг ортиб бораётган оқимини эплашимиз керак», — деди у.
2016 йилда Карелияда туристлар учун 506 йўл белгиси ўрнатилган эди. Кинерма олдида ҳам унинг туристик объект эканлигини кўрсатувчи белги ўрнатилган.
Кинермадаги 17 та иншоотнинг еттитаси меъморчилик ёдгорлиги деб тан олинган.
Изоҳ (0)