Нукус шаҳрининг марказида янги савдо маркази ишга туширилди. Бу ерда аҳоли дастурхонига 15 дан ортиқ турдаги гўшт ва гўшт маҳсулотлари тақдим этилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
Тадбиркор Бекпўлат Қўсимбетов ташаббуси билан бунёд этилган марказда сотувчилар учун ҳам, харидорлар учун ҳам барча қулайлик яратилган. Шу ернинг ўзида харидор талабига кўра гўштни майдалаб, қийма ҳам тайёрлаб берилади. Ёш болали харидорлар учун болалар аравачаси қўядиган махсус жой ажратилган.
Янги савдо маркази иш бошлаши билан касб-ҳунар коллежларини битирган 10 нафар ёш мутахассис доимий иш ўрнига эга бўлди.
Изоҳ (0)