«Толибон» радикал ҳаракати Афғонистон пойтахтининг Доруломон туманида амалга оширилган қўшалоқ теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Толиблар вакили Забиулла Мужоҳиднинг таъкидлашича, теракт Афғонистон хавфсизлик хизматининг бешинчи бошқармаси ходимларига қарши қаратилган эди.
Охирги маълумотларга қараганда, теракт қурбонлари сони 27 кишини ташкил қилди.
Изоҳ (0)