ИШИДнинг Париж ва Брюсселда уюштирган терактлари оқибатида ҳалок бўлган икки АҚШ фуқаросининг оилалари Twitter ижтимоий тармоғи устидан судга шикоят қилди. Улар компанияни террорчиларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда, деб хабар беради «РБК».
Маълум бўлишича, даъво Нью-Йорк судига киритилган. 29 ёшли Александр Пинкзовский ва 26 ёшли Наоми Гонзалезнинг оила аъзолари Twitter’дан яқинларининг ўлими учун товон пули талаб қилмоқда.
86 саҳифали ҳужжатда айтилишича, даъвогарлар Twitter’ни ИШИДни моддий таъминлашда айбламоқда. Бунда террорчилар ижтимоий тармоқлардан алоқа ва коммуникация, шунингдек, ҳаракатларни мувофиқлаштириш воситаси сифатида фойдалангани назарда тутилмоқда.
Уларнинг фикрича, Twitter ҳалигача ИШИД ёрдам бермоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)