Швециянинг Гётеборг шаҳри ҳокимияти давлат ташкилотлари ходимларини олти соатлик иш кунига ўтказиш бўйича икки йиллик тажриба натижалари юзасидан ҳисобот берди. Ушбу ташаббус катта харажатларни талаб этиши аниқланди, деб хабар беради TJournal.
ОАВ 2015 йили Швециянинг айрим компаниялари маошни тўлиқ сақлаган ҳолда ходимларини олти соатлик иш кунига ўтказаётганига эътибор қаратган эди. IT-фирмалар тажрибадан мамнунлигини билдирди. Ходимлар ижтимоий тармоқларда камроқ вақт ўтказа, почтани камроқ текшира бошлади, бунинг ўрнига бевосита хизмат вазифаларини бажаришга кўпроқ урғу берди, уларнинг иш самарадорлиги ҳам ошди. Шу боис хусусий компаниялар тажриба натижаларидан мамнунлигини билдирди.
Шундан сўнг Гётеборгнинг давлат муассасалари ҳам тажрибада иштирок этишга қарор қилди. Икки йил давомида олти соатлик иш куни Svartedalen кексалар уйида синалди. 2017 йил январининг бошида ҳокимият вакиллари тажриба тўхтатилишини ва бошқа муассасаларга жорий этилмаслигини билдирди.
Шунга қарамай, ходимлар ўз вазифаларини сидқидилдан бажара бошлагани таъкидланди. Аммо иш самарадорлигини таъминлаш учун қўшимча тарзда ходимлар ёллашга тўғри келди. Бунча одамни ишлатиш учун эса қўшимча маблағ талаб этилади.
Тилга олинган муассасадаги 68 ҳамширанинг иш вақти қисқартирилгани учун қўшимча тарзда яна 17 ҳамшира ёллашга тўғри келди, бу эса кексалар уйига 1,3 миллион доллар ортиқча харажат келтирди.
Изоҳ (0)