Кўпроқ MKBHD номи билан машҳур видеоблогер Маркус Браунли FF91 электромобилининг прототипларидан бирида сайр қилди, деб ёзади TJournal.
Faraday Future’нинг прототипи ҳайдовчи кўмагисиз парковка қилиш, орқа ғилдиракларининг қайрилиши ҳисобига бир қатордан иккинчи қаторга тезлик билан ўтиш ва тезликни 2,47 сонияда соатига 100 километргача ошириш қобилиятларини намойиш этди.
Faraday Future 2014 йилда пайдо бўлган Америка стартапидир. 2016 йилда CES конференциясида компания ўзининг биринчи автомобили FFZERO1 ни намойиш этган эди, аммо FFZERO1 концептлигича қолди.
FF91 Faraday Future ишлаб чиқаришини йўлга қўйишни режалаштираётган илк машина бўлиб, уни баъзилар Tesla электрокарининг рақобатчиси деб атамоқда.
Бироқ 4 январь куни Лас-Вегасдаги кўргазмада FF91 ўз тақдимоти вақтида буйруқларни бажармай шарманда қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)