АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция самолётлари 31 декабрь куни Суриянинг Ракка шаҳрида ИШИД етакчиларидан бири Маҳмуд ал-Исавийни йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Коалициянинг контртеррор операцияси штаби вакилларининг билдиришича, Маҳмуд ал-Исавий тарғибот ва ташвиқот масалалари билан шуғулланиб келган.
Раккага кўчиб ўтгунига қадар Исавий Фаллужада ахборот ва разведка масалаларини мувофиқлаштириб борган.
«У ИШИД назоратидаги ҳудудлар ҳамда уларнинг раҳбарлари орасида маблағ айланиши ва буйруқларнинг етказилишини кузатиб борган, шунингдек, тарғибот ва разведка структуралари ишини назорат қилган», — маълум қилди штаб вакили.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)