Eli Electric Vehicles Хитой стартапи Renault Twizy ва Smart ForTwo’га рақобатчи бўла оладиган ZERO электромобилини ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда Motor.
Автомобиль дебюти Лас-Вегасдаги электроника истеъмолчилари кўргазмасида бўлиб ўтади. Eli ZERO электромобили Renault Twizy’дан фарқли ўлароқ ойнали эшиклар билан жиҳозланган.
Ўриндиқлар жойлашуви ҳам бир-биридан фарқ қилади. Хитой электрокарининг техник имкониятлари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Хитойликлар катта автоконцернларга рақобат қилишда давом этмоқда. Аввалроқ Хитой–АҚШ стартапи Lucid Motors компанияси Tesla Model S русумли электромобилга рақобатчи бўладиган Air номли электромобилни намойиш этганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)