Хитой клублари фақатгина юлдуз футболчиларни харид қилиш билан чекланиб қолмоқчи эмас, улар ўз тарбияланувчиларига ҳам эътибор қаратмоқда, деб ёзди «Sports.ru».
Бунда гап маҳаллий «Гуанжоу Эвергранд» футбол клуби томонидан асос солинган футбол академияси ҳақида боради. 120 гектар ер майдонига қурилган академиянинг ичида турар жой биноларидан ташқари, 50 та футбол майдони мавжуд.
Академия аъзолари учун, шунингдек, теннис, баскетбол, волейбол майдонлари, бассейнлар, тренажёр заллари қуриб қўйилган. Футбол академиясининг ичидан кинотеарт ҳамда кутубхона ҳам ўрин эгаллаган.
185 миллион доллар сарфланган футбол академиясида бир вақтнинг ўзида 2,5 минг ўқувчи таҳсил олиши мумкин. Уларга футболдан собоқ бериш учун Испаниядан 24 нафар мутахассис олиб келинган. Мураббийларнинг бари Мадриднинг «Реал» клуби билан ҳамкорлик йўлида Хитойга ташриф буюрган.
Академиянинг асосий эшиги кираверишига 40 метр баландликда жаҳон кубогининг ҳайкали ўрнатилган бўлиб, бу ёш футболчиларни буюк ғалабалар сари илҳомлантириши кўзда тутилган.
Маълумот учун, «Гуанжоу Эвергранд» Хитойнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Клуб 2013 ва 2015 йилги мавсумларда Осиё чемпионлар лигаси ғолиблигини ҳам қўлга киритган.
Изоҳ (0)