КХДР раҳбари Ким Чен Ин жорий йилда биринчи марта инспекцион сафар уюштирди. Бу ҳақда, Корея марказий телеграф агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Корея меҳнат партияси раиси унинг кўрсатмасига биноан Пхеньянда ўтган йил июлида қурилган мактаб портфеллари тикиш фабрикасига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари ушбу корхонада ўрнатилган саноат жиҳозларининг 95 фоизи мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у технологлар ва дизайнерларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли фабрикада мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг диди ва эҳтиёжини инобатга олган ҳолда турли шакл ва рангдаги портфеллар тикиш имконияти яратилганини қайд қилиб ўтди.
Изоҳ (0)