Туркия суди ҳарбий полициянинг (жандармерия) икки зобитини давлат тўнтаришидаги иштироки учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Зобитлар Туркия шимоли-шарқидаги Арзрум вилоятида хизмат қилар эди. Улар 15 июлдаги ҳарбий тўнтаришга алоқадор деб топилди.
Таъкидланишича, бу 15 июль воқеалари бўйича чиқарилган биринчи ҳукмдир.
Изоҳ (0)