CES 2017 халқаро электроника кўргазмасида энг кучли Android-процессори — Qualcomm Snapdragon 835 расман тақдим этилди, у 2017 йилда кўплаб топ смартфонлар учун асос бўлади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Чип FinFET 10-нм технологиясидан фойдаланиб ишлаб чиқилди, шунинг ҳисобига у 35 фоизга кичрайди, аммо энергияни ўз аждодларига нисбатан 25 фоизга камроқ истеъмол қилади.
Қурилма нафақат смартфонлар учун, балки виртуал ва тўлдирилган реаллик дисплейлари, планшетлар, IP камералар, мобил шахсий компьютерлар ва бошқа девайслар учун ҳам яратилган.
Чип Qualcomm Quick Charge 4 технологияси билан жиҳозланган, у гаджетларнинг қувват олиш тезлигини 20 фоизга оширади ва уни 30 фоизга самаралироқ қилади.
Бундан ташқари, чип 32 мегапикселгача бўлган бақувват камераларни қўллаб-қувватлай олади.
Айни пайтда процессор устидаги ишлар давом этмоқда. У 2017 йилнинг биринчи ярмида бозорга чиқарилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)