Мадриднинг «Реал» жамоаси футболчилари FIFA 17 симуляторидаги жарима зарбаларини реал ҳаётда такрорлашга уринди, деб ёзади «Газета.ru».
Қизиқарли тажрибада Хамес Родригес, Карим Бензема, Даниэль Карвахаль, Кейлор Навас, Лукас Васкес, Марко Асенсио ва Рафаэль Варан иштирок этди.
«Реал» вакиллари икки жамоага – испанияликлар ва жаҳон футболчиларига бўлинди. Жарима зарбаларидаги очколар FIFA 17 симуляторидаги қоидалар бўйича берилди.
Ҳар бир футболчи уч мартадан зарба берди. Натижада испаниялик футболчилардан ташкил топган жамоа учинчи дарвозабон Рубен Яньеснинг сўнгги уринишдаги аниқ зарбаси эвазига зафар қучди.
Бироқ индивидуал натижаларга кўра Хамес Родригес барчадан кўп очко тўплади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)