Молдова президенти Игорь Додон махсус декрет билан Руминиянинг собиқ президенти, Молдова ва Руминиянинг бирлашиши тарафдори бўлган Траян Бэсескуни Молдова фуқаролигидан маҳрум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Бу қарор ҳақида Додон Facebook’даги саҳифасида маълум қилди. Унинг фикрича, Бэсескуга Молдова фуқаролиги ноқонуний тақдим этилган. Бундан ташқари, Додон Бэсескуни Молдова давлатчилигини ва молдован халқини тан олишдан бош тортишда айблади.
Изоҳ (0)