Эстония фуқароси Россия шимоли-ғарбидаги Ивангород шаҳрида Россия чегарасидан ўтаётганда қарға унинг паспортини ўғирлаб кетди, деб ёзади Meduza.
Шимоли-ғарбий божхона бошқармаси вакилларининг маълум қилишича, қуш эстонияликнинг қўлидан ҳужжатни юлиб олган ва учиб кетган. Божхона ходимлари қарғани итлар ёрдамида тутишга уринган, бироқ қушни топа олмаган.
Паспорт бир неча кундан кейин топилди. Қарға унинг бир варағини узиб олган ва божхона пункти яқинига ташлаб кетган.
Паспорт йўқолганлиги Ивангород полициясида расмийлаштирилди ҳамда фуқаро ватанига қайтиши учун керак бўладиган ҳужжатларни олиши учун Эстониянинг Санкт-Петербургдаги консуллиги манзили берилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)