Молдованинг янги сайланган президенти, Россияга хайрихоҳ кучлар вакили Игорь Додон Европага хайрихоҳ партиялар коалицияси бошқаруви остидаги парламент билан ихтилофга боришдан чўчимаслигини билдирди. Бу ҳақда у NTV Moldova телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ўз-ўзидан тушунарлики, муносабатларимиз таранг бўлади, негаки мен бу ҳокимиятнинг кўп ҳаракатларидан рози эмасман. Импичмент таҳдидларига келсак, бир нарсани айтишим мумкин — халқ сайлаган президентни фақат халқ истеъфога чиқариши мумкин», — деди Додон.
Додон сайловда Европага хайрихоҳ кучлар вакили устидан ғалаба қозониб, президентликка сайланди. У ташқи сиёсатда Россияга яқинлашишнинг фаол тарафдори ҳисобланади.
Изоҳ (0)