• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Саломатлик

    Чиройли табассум душманлари: тишлар учун зарарли бўлган маҳсулотлар

    Биз нима есак, ўшамиз. Буни айтганда Гиппократ мутлақо ҳақ эди. Бугунги кунда дўкон расталарида хилма-хил маҳсулотлар таклифи бўлган пайт инсонлар доим ҳам соғлом овқатланиш тартибига риоя этмайди. Бу айниқса тишлар саломатлигида акс этади. Тишлар кўринишининг ўзгаришига гигиена қоидаларига риоя қилмасликдан ташқари, айрим маҳсулотлар истеъмоли ҳам таъсир қилади. Улар ҳақида эса қуйида маълумот бериб ўтамиз.

    Тишлар учун энг зарарли маҳсулот — ширинликлар

    Фото: Grazia

    Ширинликлар оғиз бўшлиғидаги бактерия ва микроорганизмларнинг “севимли овқатидир”. Улар шакардан ҳаёт учун энергия сифатида фойдаланади. Натижада турли кислоталар пайдо бўлиб, тиш эмалидан минералларни ювиб кетади ва кариес ҳосил бўлади.

    Эътиборли жиҳати шундаки, истеъмол қилинадиган ширинликнинг ҳажми эмас, балки частотаси муҳим аҳамиятга эга. Ширинлик егандан сўнг оғиз бўшлиғидаги pH даражаси пасаяди ва кислоталар миқдори ошади. Унинг даражаси нормага келиши учун 40-60 дақиқа керак бўлади.

    Мевалар таркибида ҳам табиий сахароза ва кислоталар мавжуд. Улар ҳам тиш эмалини емиради ва кариесга олиб келади. Янги сиқилган шарбатлар, компотлар ҳам шулар жумласидандир. Шунинг учун ширинлик, мева ва шарбат истеъмолидан сўнг камида оғизни чайқаш лозим.

    Тишлар учун бошқа зарарли ичимликлар

    Фото: Grazia

    Эрталаб бир финжон қаҳва ёки лимонли бир стакан сув ичиш каби одатлар ҳам тишлар саломатлигига салбий таъсир қилади. Ишлаб чиқарувчилар қаҳва таъмини мазали қилиш учун унга лимон, олма кислоталари қўшади. Бундай кислоталар тиш эмалини қисқа фурсатда емириб, тишлар орасида тошлар ҳосил бўлишига олиб келади.

    Музқаймоқ билан қаҳва ичишни яхши кўрадиганлар учун ҳам ёмон янгилик бор: иссиқ ва совуқ овқатни бир вақтда истеъмол қилиш тиш ва милклар сезгирлигини оширади ва эмалда ёриқлар ҳосил қилади.

    Газланган ичимликларнинг зарари ҳақида эса кўпчилик эшитган бўлса керак. Газли лимонадлардаги кўп миқдорда шакар ва кислоталари эмалдаги минералларни ювиб юборади. Айниқса, эмал зичлиги паст бўлган сут тишларининг барвақт тўкилишига сабаб бўлади.

    Тишлар саломатлиги учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар

    Фото: Grazia

    Нон маҳсулотлари, турли пишириқлар, печенье ва круассанлардаги шакар ёпишқоқ хусусиятга эга бўлгани учун тишларда узоқроқ вақт қолади ва оғиз бўшлиғидаги бактериялар улардан энергия олиб, кислота ишлаб чиқаради.

    Қотирилган нон, писта, чипс ва ёнғоқлар оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини шикастлаши ва ҳатто тишларни қисман синдириши мумкин. Бундай маҳсулотларни истеъмол қилишни чеклаш ёки егандан сўнг албатта тишларни яхшилаб ювиш даркор. Шунингдек, ҳар 6 ойда бир маротаба стоматолог кўригидан ўтиш ҳам муҳим.

    06.05.2024, 14:50   Изоҳ (0)   4504
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тишлар саломатлигига зарар етказадиган истеъмол маҳсулотлари

    29.07.2021, 21:59

    “Кариес туфайли семириб кетдим”. Тишларнинг ҳолати вазнингизга қандай таъсир қилади?

    19.05.2023, 10:55

    Инфаркт, отит ва гормонал муаммолар: тишларни даволатмаслик қандай оқибатларга олиб келади?

    01.06.2023, 13:40

    Тишлар учун энг зарарли ичимлик маълум қилинди. Ҳайратланарлиси, бу қаҳва эмас

    19.03.2024, 14:40

    “Титаник” фильмида капитан образини гавдалантирган актёр Бернард Ҳилл вафот этди

    06.05.2024, 12:50

    “Юқорига” мультфильмидаги учар уй ижарага берилмоқда

    06.05.2024, 11:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35

    Зеленский 18 август куни Вашингтонда Трамп билан учрашади

    Дунё | 16 август, 14:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.