28 декабрь куни Тошкентдаги «Саёҳат» ресторанида Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг йил якунларига бағишланган янги йил тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Базм давомида вазирлик спорт соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун 6 кишини тақдирлади:
- Ойбек Қосимов — Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби;
- Умид Аҳмаджонов — Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари;
- Искандар Жўраев — Спорт ўйинлари бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби директори;
- Атхам Юнусов — Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби директори;
- Акромжон Низомиддинов — Яккама-якка кураш бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби директор ўринбосари;
- Амир Саъдуллаев — Яккама-якка кураш бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби йўриқчи-услубчиси.
Бунга қадар Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистонда йилнинг энг яхши спортчиси деб топилган бўлса, боксчи Хуршид Тожибоев энг фаол спортчи учун аталган совринни қабул қилиб олди.
Изоҳ (0)