Флоридада яшовчи аёл автомобиль симларининг кемирувчилар томонидан ишдан чиқарилганлиги сабабли Toyota компаниясини судга берди. Бу ҳақда Action News JAX портали маълум қилди, деб ёзади Motor.
Америкалик аёл Toyota’ни «ейиладиган» изоляция симларини ишлаб чиқаришда айблади.
Жанис Толер даъво аризасида Япония маркаси машиналаридаги симлар учун мўлжалланган изоляция соя асосида тайёрланишини таъкидлади. Унинг фикрича, айнан шу сабаб ҳайвонларни машинага жалб этади. Толернинг автомобили билан боғлиқ ҳолатда кемирувчилар RAV4 2015 кроссовери мотор бўлмаси симларини деярли тўлиқ ишдан чиқарган.
Аёл Toyota’дан кафолат бўйича машинани таъмирлаб беришни талаб қилган. Машина симларини қайта тиклаш харажатлари тахминан 5,5 минг долларга баҳоланган. Компания кроссоверни текинга таъмирлаб беришдан бош тортган ва кафолат атроф-муҳитдан етган зарарни қопламаслигини маълум қилган.
2014 йилда Audi компанияси кемирувчилар ва бошқа майда ҳайвонлар мотор бўлмасига қандай қилиб тушиб қолишини аниқлаш учун ноодатий тажриба ўтказганди. Машина симларини кемирувчи еб қўйган мижоз компаниянинг ушбу ғоясига туртки берган.
Изоҳ (0)