Американинг Скотцдейл шаҳридаги кимошди савдосида 45 йилдан буён ўрмонда туриб қолган ноёб Aston Martin DB4 купеси сотувга қўйилади, деб ёзади Motor.
Спорткардан 375—475 минг доллар даромад олиш режалаштирилмоқда. Италиянинг Carrozzeria Touring ательесидан кузовга эга бўлган автомобиль 1962 йилда чиқарилган. Икки эшикли машина 240 от кучи қувватига эга бўлган 3,7 литрли олти цилиндрли агрегат билан жиҳозланган.
Машинанинг биринчи эгаси Лос-анжелеслик актёр Даллас Уильямс бўлган. Кейинги соҳиби эса исми ошкор этилмаган массачусетслик фуқаро бўлиб, у 70-йилларнинг бошида машинани уйи олдида қолдирган. Бугунга кунга қадар машина қолдирилган жойда ўрмон ўсиб чиққан.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)