Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу иштирокчилари Ту-154 ҳалокатида оламдан ўтган Александров номидаги мусиқа ва рақс ансамблига 70 та квартира ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Яқин вақт ичида Александров номли ансамблга 70 та квартира ажратиш масаласини кўриб чиқиш муҳим деб ўйлайман. Бу энг яқин вақт ичида жамоани тиклашимиз, танлов ўтказиб, анъаналаримизни давом эттиришимиз учун керак», — деди Шойгу.
Изоҳ (0)