Россиянинг улкан табиий салоҳияти бутун сайёра миқёсида муҳим аҳамият касб этади, шу боис РФ айни пайтда жаҳоннинг экологик донори ҳисобланади. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин экология бўйича Давлат кенгаши йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Шуни қайд қилиб ўтмоқчиманки, Россиянинг улкан, айнан улкан табиий ва ресурс салоҳияти, шубҳасиз, сайёравий аҳамият касб этади. Мамлакатимиз ичимлик суви, ўрмон ресурсларининг улкан захираларига, улкан биохилма-хилликка эга бўлиб, жаҳон экологик доноридир», — таъкидлади давлат раҳбари.
Унинг таъкидлашича, Россия биосфера барқарорлигининг қарийб 10 фоизини таъминлаб бермоқда.
Изоҳ (0)