ИШИД гуруҳи жангарилари Ироқнинг Мосул шаҳри жанубидаги қишлоқда исён кўтаришга уринган 13 нафар тинч аҳоли вакилини қатл қилди. Бу ҳақда Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Айтилишича, воқеа октябрь ойининг ўртасида рўй берган, аммо бу ҳақда энди маълум бўлган. Мосулни озод қилиш операцияси бошланганидан сўнг маҳаллий аҳоли исён кўтарган. Ал-Ҳуд ва ал-Лазақа қишлоқларидаги исёнда қатнашган 13 киши ўлдирилган.
Қурбонлар орасида икки нафар бола ҳам бўлгани айтилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)