• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Boxing day. «Челси»дан янги рекорд, Мхитаряннинг ҳар учинчи зарбаси гол, Мойес «Олд Траффорд»га қайтди

    Кеча — 26 декабрь куни футбол бўйича Англия Премьер-Лигасида 18-тур учрашувларидан 8 тасига якун ясалди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тур давомида бир қатор қизиқарли воқеалар ва рақамлар кузатилди. Улар билан қуйида танишиш мумкин.

    «Челси»дан янги рекорд

    Лондон «аристократлар»и 2009 йилнинг апрель ойидан бошлаб, сентябрга қадар бўлган барча учрашувларда зафар қучиб, кетма-кет 11 ғалабани тантана қилганди. Бу эса жамоа рекорди ҳисобланарди.

    Антонио Конте бошқарувида «Челси» ўша рекордни янгилади. Премьер-Лиганинг кетма-кет 12 та турида зафар қучган «Челси», 2016 йилни пешқадам сифатида якунлайдиган бўлди.

    Қайд этиш керак, бу борада ҳақиқий рекорд «Арсенал» клубига тегишли. «Тўпчилар» 2002 йилнинг 10 февралидан бошлаб, 24 август санасигача кетма-кет 14 та ўйинда зафар қучишнинг уддасидан чиқа олган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Антонио Конте: «Биринчи бор соф ҳужумчисиз ўйнашга мажбур бўлдик. Ҳозир бизда Батшуайи бор, у АПЛга секин-аста кўникмоқда. Чемпионатда кетма-кет 12 бор зафар қучиш бу фантастика, бироқ тўхтаб қолиш керак эмас».

    Эден Азар

    Бельгиялик футболчи ҳам «Челси» тарихидан ўрин олди. У «аристократлар» учун 50 та гол урган олтинчи футболчига айланиб олди. Азарга қадар бу довондан Дидье Дрогба, Фрэнк Лемпард, Жанфранко Зола, Жимми Флойд Хасселбанк ва Эйдур Гудйонсен каби футболчилар ўта олганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    АПЛда тўп сурган ярим ҳимоячилар таснифида олиб қараганда, 50 та гол уриши энг тез қайд этилган футболчи «Арсенал»дан Робер Пирес бўлади. Азар бу борада иккинчига айланиб олди.

    Генрих Мхитарян

    Арманистонлик футболчининг «Юнайтед» сафидаги дебютлари у қадар яхши чиқмаганди. У секин-аста янги клубига кўникиб бораётганини сўнгги натижаларидан билиш қийин эмас.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мхитаряннинг сўнгги вақтларда ҳар уч зарбасидан бири гол билан якунланмоқда. Ишонмасангиз, «Тоттенҳэм», «Заря», «Сандерленд» каби клубларга қарши ўйинлар статистикасига эътибор беринг.

    «Бу ҳаётимдаги энг яхши гол, — деб айтиб ўтди Мхитарян «Сандерленд» дарвозасини ишғол қилгач. — Зарбадан кейин дарҳол лайнсменга қарадим, у байроқчасини кўтармаганидан кейингина голни нишонлашга тушдим».

    Златан Ибраҳимович

    18-турга қадар «қизил иблислар» сафида 16 та ўйинда иштирок этган Златан, 11 та гол уришнинг уддасидан чиқа олди. Бу эса Диего Коста ва Алексис Санчесдан кейинги учинчи кўрсаткичдир.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Статистиклар маълумотига кўра, ноябрь ойидан буён Златан дарвозага 8 бор зарба берган. Шуларнинг 7 таси якунда гол билан тугаган. Бу ажойиб кўрсаткич.

    Умуман олганда, Златан учун декабрь ойи жуда омадли ҳисобланади. Кучли бешлик миллий чемпионатларида 2004—05 йилги мавсумдан бошлаб ҳисоблаганда Ибраҳимович декабрь ойининг ўзида 40 та гол уришга муваффақ бўлган.

    Дэвид Мойес

    Мойес «Олд Траффорд» эшикларидан чиқариб юборилгач, ўзга жамоа мураббийи сифатида бу стадионга илк бор қадам қўйди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «‘Юнайтед’ мухлислари мени жуда яхши қарши олишди. Фанатларнинг сезиларли қисми ўзини яхши тутди», — таъкидлади Мойес.

    Қайд этиш керак, афсонавий Сэр Алекс Фергюсон ўзидан кейин ватандоши Мойесни мураббий сифатида қолдирган, бироқ шотландиялик мутахассисга бир мавсумдан кейиноқ чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилганди.

    Тўйга тўёна

    «Манчестер Сити»нинг ғалабасида Яя Туренинг хизмати катта бўлди. Жамоанинг энг фахрий футболчиси «Халл Сити»га қарши беллашувда ҳисоб очувчи голга муаллифлик қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Кеча ўғлимнинг туғилган куни эди. Совға сифатида у гол уришимни сўради. Мен буни амалга оширдим ва гол урилган тўпни унга совға қилиш учун олдим», — деб таъкидлади Туре.

    Яянинг голи сабаб «Манчестер Сити» турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

    «Вест Ҳэм» — 650 миллион?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жаҳонга машҳур Red Bull компанияси Лондоннинг «Вест Ҳэм» клубини харид қилиш таклифи билан чиққани, бироқ раҳбарият бунга қарши бўлгани ҳақидаги хабар Англия нашрларида кўриниш берди.

    Австрия компанияси «Вест Ҳэм» хўжайинлари учун 650 миллион фунт таклиф қилган. Бироқ бу нарх клуб эгаларини қаноатлантирмаган.

    Жейми Варди

    Фото: Championat.asia

    Фото: Championat.asia

    «Лестер» ҳужумчиси «Эвертон»га қарши бўлиб ўтган 18-тур учрашувида иштирок эта олмади. Чунки уни «Сток Сити»га қарши бўлиб ўтган 17-тур ўйинидан кейин 3 та беллашувга четлатишди.

    Фото: Championat.asia

    Фото: Championat.asia

    АПЛнинг бу қарорига норозилик сифатида «Лестер»нинг 30 минг мухлиси Варди акс этган ниқобларни тақиб, «Эвертон»га қарши ўйинни томоша қилди. Ҳужумчининг ўзи ҳам ўзи акс этган ниқобда кўринди, унинг хотини ҳам шундай қилди.

    Фото: Championat.asia

    Фото: Championat.asia
    27.12.2016, 09:38   Изоҳ (0)   11412
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Манагуадаги ёқилғи қуйиш шохобчасида калтакланди

    25.12.2016, 16:52

    Криштиану Роналду Фаластинда йил одами деб тан олинди

    23.12.2016, 01:35

    «Бавария» ярим ҳимоячиси реклама деворидаги Санта-Клаусга тўп узатди

    22.12.2016, 19:27

    Ўзбекистон ифтихори Ҳасанбой Дўстматов Швейцарияга жўнаб кетди

    18.12.2016, 19:29

    Поветкиннинг допинг иши бўйича текширувлар 2017 йилда якунига етади

    18.12.2016, 15:47

    Хитойда ШҲТ ташкил этилганининг 15 йиллигига бағишланган халқаро марафонда 15 мингдан ортиқ киши қатнашди

    18.12.2016, 10:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.