Россия ва Қозоғистонниннг «Бойқўнғир» комплексидаги кейинги ҳамкорлиги концепцияси РФ бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин ва Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Бойқўнғир шаҳрининг мақоми тўғрисидаги давлатлараро келишувга ўзгартиришлар киритилди. Баённомани Россиянинг «Роскосмос» давлат корпорацияси бош директори Игорь Комаров ҳамда Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноати вазири Бейбут Атамқулов имзолади.
Ҳужжатлар икки мамлакат раҳбари Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоевнинг учрашуви якунларига кўра имзоланди.
Изоҳ (0)