Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Санкт-Петербургда ўтаётган Евросиё иқтисодий иттифоқи саммити якунларига кўра ташкилотнинг Божхона кодекси ҳамда савдони ривожлантириш бўйича баёнотни имзолашдан бош тортди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Евросиё иқтисодий комиссияси коллегияси раиси Тигран Саркисяннинг маълум қилишича, ташкилотга аъзо беш давлат учун умумий бўлган ҳужжат айнан шу йиғилишда имзоланиши режалаштирилган эди. Россия, Қозоғистон ва Арманистон кодекс ва баёнотни имзолади. Беларусь президенти Александр Лукашенко саммитга келмади.
Божхона кодекси беш мамлакат бош вазирлари томонидан 16 ноябрь куни маъқулланган эди.
Изоҳ (0)