Бу йил Ўзбекистоннинг асосий Янги йил арчаси «Локомотив-Анҳор» боғи ёнидаги салкам 4 гектар ҳудудда бунёд бўлган байрам майдонининг марказида қад кўтарди, деб ёзади UZ24.
Янги йил арчасининг баландлиги 26 метр, айланаси 7,7 метрга тенг. Унинг барча эҳтиёт қисмлари, ўйинчоқлари Россиядан келтирилди. Арча 10 мингдан зиёд қўғирчоқ ва ранг-баранг товланувчи чироқлар билан безатилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида Янги йил байрами маданий тадбирлари 2016 йил 28 декабрдан бошланади ва 2017 йил 8 январгача давом этади. Янги йил арчалари пойтахтнинг яна 8 та майдонида ўрнатилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)