Жанубий Кореяда парранда гриппининг тарқалиши 26 миллион товуқ ва ўрдакларнинг қирилиб кетишига олиб келди. H5N6 вирусига қарши курашга армия ҳам киришмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлигининг баёнотига кўра, H5N6 гриппи мамлакатда ноябрь ойининг ўрталарида тарқалди. Ҳозирги эпидемия 2014 йилдан бери кузатилган энг йирик ҳолат бўлди.
Мамлакат ҳукумати паррандаларнинг қирилиши ёки йўқ қилиниши гўшт ва тухумнинг қимматлашиб кетишига олиб келишидан хавотирдалигини билдирмоқда.
Изоҳ (0)