Яқин кунларда Ироқнинг Мосул шаҳрини ИШИД жангариларидан тозалаш бўйича операциянинг янги босқичига киришилади. Бу ҳақда Ироқ армиясига операцияда кўмак бераётган АҚШ ҳарбийлари батальони командири подполковник Стюарт Жеймс Reuters’га баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, АҚШ қўшинлари бевосита Мосул фронти яқинида жойлашади. Айни пайтда кучлар ва қуроллар Мосулнинг шарқий қисмига ташланмоқда.
«Бу бир неча кун ичида бошланади», — маълум қилди ҳарбий амалдор.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)