«Россия почтаси» вакили ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган видеога изоҳ берди. Тюмень вокзалида олинган тасвирда компания ходими ҳаракатлана бошлаган ва жўнатмаларни перронга улоқтираётган поезд ёнида югураётганлигини кўриш мумкин. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Почта хизмати ходимининг ишонтиришича, бу қутиларда синмайдиган хизмат юклари, асосан бланка ва упаковка материаллари бўлган.
Шунингдек, «Россия почтаси»нинг аниқлик киритишича, 974-рақамли почта-багаж поезди Тюмень вокзалида чекланган вақт давомида тўхтаб туради. Жўнатмаларни тушириб олишга улгуриш учун дастлаб мижозларнинг жўнатмалари тушурилади. Поезд жўнай бошлаганида улар тушириб бўлинган.
Йўлга чиқаётган поезддан жўнатмаларнинг улоқтирилиши акс эттирилган видео 19 декабрь куни ижтимоий тармоққа Twitter фойдаланувчи Дмитрий Истишев томонидан юкланган.
Изоҳ (0)