Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху БМТ Хафвсизлик Кенгаши аъзоси бўлган ҳамда расмий Тель-Авив Фаластиннинг оккупация қилинган ҳудудларида ноқонуний равишда манзилгоҳлар қуришини зудлик билан тўхтатиш талаб қилинган резолюцияни ёқлаб овоз берган давлатлар элчиларини ҳузурига чақириб, улар билан суҳбат ўтказмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, элчилар билан суҳбат индивидуал тартибда ТИВ бош директорининг тегишли минтақалар бўйича ўринбосарлари томонидан ўтказилади.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши 23 декабрь куни кўпчилик овоз билан қабул қилган резолюция Исроилдан Фаластиннинг оккупация қилинган ҳудудларида манзилгоҳлар қуриб, у ерга яҳудийларни кўчириш хатти-ҳаракатларини зудлик билан тўхтатиш талаб қилади.
Изоҳ (0)