Калининградда пиво дўконига босқинчилик ҳужумини уюштиришда гумон қилинаётган 21 ёшли йигитга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб ёзади TJournal.
Омадсиз ўғрилик шаҳар пиво дўконларидан бирида тунги соат 1:00 атрофида юз берди. Йигит ўзини харидордек кўрсатиб, 26 ёшли сотувчи қиздан чипси ва бир шиша пиво сўради. У ўгирилганда жиноятчи тўппонча чиқариб, сотувчига ўқталган ва кассани столга чиқаришни талаб қилди.
Кутилган реакция ўрнига қиз ўғридан «Жиннимисан?» деб сўраган ва сездирмасдан таҳлика сигналини босишга уринди. Бироқ тугмаларни адаштириб, совуткични очиб юборди. Ўғри учун шунинг ўзи етарли бўлди: дўконда овоз сигнали янгради, уни сигнализация деб ўйлаган ўғри савдо дўконини тарк этди.
Йигит қўлга олинди, унга саккиз йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси хавф солмоқда.
Изоҳ (0)