Лондон шаҳри чекка қисмларидан бирида яшовчи Оуэн Делани GPS-координаталар ёрдамида югуриш йўналишини чизиш имконини берувчи Strava фитнес-трекери ёрдамида Рождествонинг бир нечта рамзларини (арча, Санта Клаус ва қорбобо) чизди. Югурувчининг суратларини The Telegraph нашри чоп этди, деб ёзади TJournal.
Деланининг сўзларига қараганда, GPS-трекер ёрдамида чизиш ғояси боғдаги фаввора туфайли пайдо бўлган. У харитада катта кўк айлана шаклида тасвирланган фаввора Рождество буғуси Рудольфнинг бурни учун ажойиб тарзда мос келиши мумкин деган фикрга келган.
Икки нафар фарзанди бор 40 ёшли отанинг югуриб ўтган энг узоқ масофаси Санта Клаус бўлди. Трекнинг узунлиги деярли 11,5 километрни ташкил этди.
Делани одамлар унинг суратларини табассум билан қарши олаётгани унга маъқул келганлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)