Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби ҳужумчиси Карлос Тевес Хитойга жўнаб кетиши олдидан уйланди, деб хабар бермоқда «Оламспорт». Тўйга 260 нафар меҳмон таклиф этилди, маросимнинг ўзи эса 4 кун давом этди.
Хабарда таъкидланишича, аргентиналик футболчи унинг қонуний рафиқасига айланган Ванесса Мансилья билан танишганига 19 йил бўлган. Карлос Ванесса 13 ёшлигида у билан илк бор учрашган.
Ўшандан буён жуфтлик бирга яшаб келмоқда. Тевес ва Мансильянинг уч нафар фарзанди бор: қизлар Флоренсия (9 ёш) ва Кэти (6 ёш) ҳамда ўғил Лито (2 ёш).
Эслатиб ўтамиз, Хитой Суперлигаси иштирокчиси «Шанхай Шеньхуа» клуби ўз сафига аргентиналик Карлос Тевесни қўшиб олди. 32 ёшли ҳужумчи янги клубида ҳафтасига 763,5 минг доллар ёки дақиқасида 75 доллар маош олади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)