Германия Бундеслигасининг «Вольфсбург» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Юлиан Дракслер фаолиятини Парижда давом эттиради. Футболчининг «ПСЖ» билан шартнома тузгани ҳақида «Вольфсбург» клубининг расмий сайти маълумот берди.
Дракслер 2015 йилнинг август ойида «Шальке»ни тарк этиб, «Вольфсбург»ни афзал билганди. Ортда қолган вақт давомида у «бўрилар» сафида 45 та ўйин ўтказди ва 8 та гол урди. Қўшимчасига 10 та голли узатмани амалга оширди.
«Вольфсбург» ва «ПСЖ» Дракслернинг нархини ошкор қилмасликка ўзаро келишиб олгани айтилган. Футболчи янги клубида 23-рақам остида тўп суради. У айни вақтда 23 ёшда.
Маълумот учун, Дракслер Германия миллий терма жамоасига 2012 йилдан буён таклиф этилади. У ҳозирга қадар термасида 27 та ўйин ўтказиб улгурган, 3 та гол уришга эришган.
Изоҳ (0)