Қўшма Штатлар армияси инсоният тарихидаги энг қобилиятли, кучли ва таъминланган армия ҳисобланади. Бу ҳақда журналистлар учун брифинг чоғида АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Кирби шу тариқа президент Владимир Путиннинг Россия армияси айни пайтда ҳар қандай эҳтимолий тажовузкордан кучли эканлиги ҳақидаги баёнотига жавоб берди. У Россия қуролли кучларининг Суриядаги ҳаракатлари мазкур мамлакат армиясини илғор деб аташга имкон беришига шубҳа билдирди.
«Мен бундай ҳисобламайман. Инсоният тарихида бугунги Қўшма Штатлар армияси каби ҳар нарсага қодир, қобилиятли, кучли, энг яхши раҳбариятга эга ва аъло даражада таъминланган қуролли кучлар бўлмаган», — дея таъкидлади Кирби.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)