Руминия президенти Клаус Йоханнис мамлакат бош вазирлигига Севиль Шайдехни тайинлашга тайёргарлик кўриш учун унга кўпроқ вақт зарурлигини айтди, деб ёзади «Интерфакс».
Йоханнис Шайдехни 22 декабрь, пайшанба куни бош вазир лавозимига тайинлаши кутилган эди, аммо ноаниқ сабабларга кўра, у буни кейинга қолдирди. Президентдан сўнг бош вазирнинг лавозимга тайинланиши мамлакат парламенти томонидан маъқулланиши керак эди.
Аввалроқ Руминия парламентидаги Социал-демократик партия ҳамда «Либерал ва демократлар альянси»дан иборат кўпчилик бош вазир лавозимига мусулмон аёл Шайдехни таклиф қилган эди. 52 ёшли Севиль Шайдех бунгача Руминия ҳудудий ривожланиш вазири лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)