АҚШнинг Меномони шаҳри (Висконсин штати) полиция офицери Мартин Фолкзик тезликни оширганлиги учун тўхтатилган йигитга бўйинбоғини боғлашга ёрдам берди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда, деб ёзади TJournal.
Талаба Тревор Кини офицерга тақдимотга кеч қолаётганлиги ва бўйинбоғини боғлашга ёрдам берувчи дўстини топишга уринаётганлигини сўзлаб берди.
Фолкзик йигитга ёрдамини таклиф қилди ва бўйинбоғини боғлаб қўйди. Шу билан бир пайтда Кинининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва суғуртасини текшириб қўйди. Қоидабузарлик учун талаба огоҳлантирилди.
Кинининг нашрга сўзлаб беришича, у тақдимотда юқори — 92 балл тўплаган ва офицердан яна бир дарс олишга қарор қилган.
«Мен қайтиб, у билан яна бир марта кўришдим. У менга бўйинбоғ боғлашни ўргатиб қўйди!» — дея таассуротлари билан бўлишди талаба.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)