Пасификда (Калифорния) яшовчи аёл ҳалок бўлган эри Жейш Пателнинг жасадини йўқолган мобил телефонларни қидириш дастури ёрдамида топди. Бу ҳақда The Mercury News хабар бермоқда.
Калифорния йўл патрули вакили Артуро Монтелнинг маълум қилишича, 49 ёшли эркак 18 декабрь куни йўл-транспорт ҳодисаси туфайли олган шикастланишлари оқибатида ҳалок бўлган.
Номаълум сабабларга кўра, унинг Mercedes’и кўприкдан чиқиб кетган ва ўн метрга яқин баландликдан пастга қулаган.
Унинг рафиқаси Пателнинг жасадини эртаси куни тушга яқин топган ва шу заҳоти авария-қутқарув махсус хизматларига ҳодиса ҳақида маълум қилган. Аёл йўқолган телефонларни қидириш учун мўлжалланган мобил дастурдан фойдаланган. Бунгача эса эрининг йўқолиб қолганлиги ҳақида полицияга ариза берган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)