Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси хорватиялик ҳужумчи Марио Манжукич билан жамоадош бўлиши мумкин. Бунинг учун «Ювентус» «Бейцзинг Гоан» берган таклифга рози бўлиши керак.
«Чемпионат»нинг Football Italia нашрига асосланиб хабар беришича, «Бейцзинг Гоан» Турин клуби учун 35 миллион евро таклиф қилган ва нарх жамоа раҳбариятини ўйлантириб қўйган. Манжукич жорий мавсум А серияда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, 2 та голли узатмани амалга оширди.«Бейцзинг Гоан» Манжукичнинг ўзига ҳар йили 3,5 миллион евро беришга рози. «Ювентус» сафида Марио Манжукичдан ташқари Гонсало Игуаин, Пауло Дибала, Марко Пяца каби ҳужумчилар ҳам бор. Клуб Чемпионлар Лигасида иштирокини давом эттираётгани инобатга олинса, ҳужумчилар кўп эмаслигидан келиб чиқиб ҳам Манжукич сотилмаслиги мумкин.
Маълумот учун, Марио Манжукич «Ювентус»га қадар Хорватиянинг «Загреб» ва «Динамо», Германиянинг «Вольфсбург» ҳамда «Бавария», шунингдек, Испаниянинг «Атлетико» клубларида тўп сурган.
Изоҳ (0)