2016 йилнинг 20—21 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар берди.
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги делегациясига Халқаро ҳуқуқ ва шартномалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жейҳун Шаҳвердиев бошсҳилик қилди.
Маслаҳатлашувлар чоғида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини инвентаризация қилинди, икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари бўйича фикр алмашилди ҳамда муносабатларнинг ҳуқуқий негизини ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида ташқи сиёсат идораларининг ҳуқуқ хизматлари фаолияти юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)