Украинанинг «Ворскла» клуби сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчи Санжар Турсунов «Футбол Экспресс» нашрига интервью бериб, унинг учун терма жамоа эшиклари ёпилмагани ҳақида маълум қилди.
«Бабаян бошқарувидаги термада майдонга кам тушдим. Сўнгги бир йилни олсак, ҳаммаси бўлиб 15—20 дақиқа ўйнадим, холос. Ўйлашимча, мен учун терма эшиклари ёпилмаган. Ахир бу миллий терма жамоа, унга чақиришса, қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман», — деб таъкидлаган Санжар Турсунов.
Маълумот учун, Санжар Турсунов ҳаракат қилаётган «Ворскла» Украина чемпионатида 18-турдан кейин 6-ўринни эгаллаб турибди. Турсунов ҳозирга қадар 11 та ўйинда майдонга тушган бўлиб, рақиблар дарвозасига 3 та гол уришга муваффақ бўлган. Жумладан у «Волин», «Днепр» ва Киевнинг «Динамо» клубларига қарши ўйинларда муваффақият қозонган.
Аввалроқ Санжар Турсунов жамоасидаги муаммолар ҳақида тўхталиб, ўзи ва жамоадошлари бир неча ойдан буён ойлик-маош олмаётгани ҳақида айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)