АҚШнинг Балтимор шаҳрида (Мэриленд штати) истиқомат қилувчи рэпер MoShow Равиоли лақабли мушугини чўмилтираётиб, қизиқ видео суратга олди. У қўрқиб кетган жониворни тинчлантириш учун унга қараб реп куйлади, деб хабар беради Meduza.
Шунга қарамай, Равиоли тинчланмади. MoShow эса сабр-бардоши юқори даражадалигини кўрсатди — у мушук бошига чиқиб олганида ҳам сокинлигини йўқотмади.
MoShow бошпанасиз мушукларни асраб олишга чақирувчи хайрия акциясида иштирок этмоқда. Илгарироқ рэпер Adopt a Cat қўшиғига ишланган клипни тақдим этган эди.
Изоҳ (0)