Россиялик тижоратчи Алишер Усмонов «Динамо» футбол жамоасининг янги ҳомийсига айланиши мумкин, аммо миллиардернинг ўзи ҳали бу борада аниқ жавоб бермади. Бу ҳақда «Динамо» Бутунроссия жисмоний тарбия ва спорт жамияти раиси Владимир Стржалковский маълумот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Мен ҳомийлик масаласида Усмоновнинг вакили билан учрашдим. Ҳали жавоб йўқ», — деди у.
Усмоновнинг спорт соҳаси билан кўп йиллик алоқалари бор. У Россия ва Халқаро қиличбозлик федерациялари раҳбари, шунингдек, Лондоннинг «Арсенал» жамоаси акциядори ҳисобланади.
Изоҳ (0)