Хитойнинг Alibaba интернет-ритейлери АҚШ томонидан лицензияланмаган маҳсулотлар сотуви туфайли «қароқчи бозорлар» рўйхатига киритилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Тўрт йил муқаддам компания рўйхатдан чиқарилган эди, аммо эндиликда АҚШнинг тегишли органлари Alibaba Group’га тегишли Taobao онлайн-платформаси орқали катта миқдорда контрафакт сотилаётганини маълум қилмоқда.
Alibaba Group президенти Майкл Эванс бундай қарордан ранжиганини тан олди. Унинг сўзларига қараганда, қарор фактлар асосида қабул қилиндими ёки сиёсий вазият билан тушунтириладими — бу ҳали номаълум.
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўз сайловолди кампаниясида Хитой компанияларини муаллифлик ҳуқуқини бузишда айблаган эди.
Изоҳ (0)