Евроиттифоқнинг бош аксилмонопол регулятори — Европа комиссияси Yahoo! Inc. компаниясининг асосий интернет бизнеси 4,83 миллиард долларга сотилишини маъқуллади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Еврокомиссия матбуот хабарномасида таъкидланишича, таклиф этилган келишув рақобат муҳитининг бузилиши бўйича хатарни келтириб чиқармайди, негаки иккала компания ҳам айни пайтда бозорда мўътадил ўринларни эгаллаб турибди.
АҚШнинг энг йирик телекоммуникацион компанияси — Verizon Communications Yahoo’нинг операцион бизнесини 4,83 миллиард долларга сотиб олиши ҳақида шу йилнинг июлида эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)