Огайо университетининг талабалари Картер Херд ва Дэвид Фрэнк сўзловчи қаҳва машинасини яратди, деб ёзади Meduza.
Херд в Фрэнк Amazon’нинг Alexa овоз ёрдамчисини Raspberry Pi мини-компьютери ва микрофон билан бирлаштирди. Қаҳва машинасига иккита қўл ўрнатилди: бири робот ичига қоғоз фильтр, иккинчиси эса қаҳва жойлаштиради.
Аммо қаҳва олиш учун тугмани босишга тўғри келади. Қаҳва машинаси об-ҳаво ҳақида сўзлаб бера олади.
Келажакда талабалар қурилмани қўшимча ҳаракатларсиз қаҳва тайёрлашга ўргатишни режалаштирмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)